Ҳиндистондаги портлашда 18 полициячи ҳалок бўлди
Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатида қўлбола бомбанинг портлаши оқибатида 18 полициячи ҳалок бўлди. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар берди.
Маълум қилинишича, бомба марказий захира полиция кучлари ходимлари Пулвама округида автомобилда кетишаётганда портлатилган. ANI ахборот агентлигининг маълум қилишича, портлашдан кейин воқеа жойида отишма овозлари эшитилган.
Яна 13 киши оғир аҳволда бўлиб, улар Сринагар шаҳрида жойлашган ҳарбий базадаги госпиталга етказилганлар.
Ҳужум учун жавобгарликни “Жайиши Муҳаммад” гуруҳи ўз зиммасига олган.
Ушбу гуруҳ Жамму ва Кашмир штатида ҳаракат қилувчи ўндан кўпроқ айирмачи гуруҳлардан бири бўлиб, штатнинг Ҳиндистондан мустақил бўлиши ва қўшни Покистонга қўшилиши учун кураш олиб боради. Гуруҳ Кашмирнинг Покистон томонидан назорат қилинувчи қисмида жойлашгани ва у ердан ҳинд штатига ҳужумлар уюштириб туриши айтилади.
Кашмирда Ҳиндистон ва Покистон ўртасида расмий чегара йўқ, икки давлатни назорат чизиғи ажратиб туради. Нью-Деҳли Покистон ҳукуматини қуролланган айирмачиларни қўллаб-қувватлашда айблайди, Исломобод бу айбловларни рад этиб, Кашмир аҳолиси ўз ҳуқуқлари учун мустақил кураш олиб боришини айтиб келади.
Мавзуга оид
20:33 / 07.11.2024
Ҳиндистонда уч кун ичида 10 та фил нобуд бўлди
01:52 / 07.11.2024
Кашмир Ҳиндистонни махсус автономия мақомини тиклашга чақирувчи резолюцияни қабул қилди
23:26 / 06.11.2024
Бошқирдистонда кўмир ортилган 22 та вагон релсдан чиқиб кетди
11:56 / 06.11.2024