Спорт | 16:53 / 14.02.2019
24637
2 дақиқада ўқилади

«Реал», «Барселона» ва «МЮ» «янги Роналду» учун рақобат қилмоқда

Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» «Бенфика»нинг 19 ёшли ҳужумчиси Жоау Фелишни сафга қўшиб олишни режалаштирмоқда.

The Sun манбаси маълумотига кўра, «МЮ» скаутлари бир неча ойдан буён ушбу ёш иқтидорни кузатишмоқда. Бу футболчига шунингдек «Бавария», «Барселона» ва «Реал» ҳам жиддий қизиқиб қолган. 

Қайд этилишича, «МЮ» бош мураббийи вазифасини бажарувчи Оле Гуннар Сульшер португалиялик футболчи трансфери учун 100 миллион фунт сарфлашга тайёр. 

Фелиш Португалияда ўтган ёшлар ўртасидаги чемпионатда 13 учрашувда майдонга тушган ва 7 гол уриб, 3 голга узатма берган. Эндиликда уни ОАВда янги Криштиану Роналду деб аташмоқда.

Роналдунинг ўзи ҳам 3 февраль куни «Жозе Алваладе» стадионига келиб, «Бенфика»нинг «Спортинг»га қарши ўйинини кузатган, бу ўйинда Фелиш битта гол урган. 

Фелишнинг «Бенфика» билан амалдаги шартномаси муддати 2023 йилга қадар тузилган, унинг бадал пули миқдори 120 миллион евро этиб белгиланган. 

Мавзуга оид