Жамият | 11:13 / 16.02.2019
4936
2 дақиқада ўқилади

ФВВ Тошкент вилоятида тактик-махсус ўқув машқлар ўтказди

Фото: ФВВ матбуот хизмати

15 февраль куни Тошкент вилояти Янгийўл туманида «Одамлар ва ҳайвонлар ўртасида қутуриш касаллигининг тарқалишига йўл қўймаслик, фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларда ҳаракат қилиш Давлат тизими ҳудудий қуйи тизимлари куч-воситаларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари» мавзусида кўргазмали махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди.

ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур тадбирда Соғлиқни сақлаш, Ички ишлар вазирликлари, Давлат ветеринария қўмитасининг ҳудудий хизматлари ҳамда маҳаллий ҳокимият органларининг ободонлаштириш бошқармалари ходимлари иштирок этдилар. 

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Ўқув машқлари давомида масъул хизматларнинг қутуриш касаллиги профилактикаси бўйича аҳоли ўртасида олиб бораётган санитар-тарғибот ишлари ҳамда фавқулодда вазият содир бўлганда оқибатларини бартараф этишда ФВДТнинг ҳамкорликдаги ҳаракатларини баҳолаш ишлари амалга оширилди.

Соҳа мутахассислари томонидан аксарият ҳолларда мамлакатда фуқаролар томонидан уй ҳайвонлари, ит ва мушукларни сақлаш қоидаларининг бузилиши натижасида одамлар ва ҳайвонлар қутуриш касаллиги вируслари билан зарарланаётганлиги таъкидланмоқда.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Қутуриш касаллиги билан боғлиқ ҳолатлар асосан, ёш болалар ва катталар қаровсиз қолган ҳайвонлардан жароҳатланганда ўз вақтида тиббий муассасаларга ва ёрдамга мурожаат қилмасликлари, шунингдек, шаҳар ва туманлардаги ободонлаштириш бошқармаларидаги қаровсиз ҳайвонларни тутиш бўлимлари томонидан қаровсиз ҳайвонларни ушлаш тадбирлари етарли даражада ташкил этилмаганлиги оқибатида юзага келмоқда.

Ҳозирги кунга қадар қутуриш касаллигига дори-дармон ва унга қарши даволаш усуллари аниқланмаган. Ушбу касалликка қарши курашишнинг ягона усули, фақат ўз вақтида тўлиқ ёрдам олишдир.

Маълумот учун, қутуриш – даволаб бўлмайдиган касаллик бўлиб, унга қарши нафақат масъул хизматлар мутахассислари, балки, кенг жамоатчилик курашиши зарур. 

Мавзуга оид