Покистон устидан парвоз қилишга қўйилган тақиқ узайтирилди
Покистон авиация раҳбарияти мамлакат устидан парвоз қилиш борасидаги тақиқ муддатини яна бир кунга узайтирди
Бу ҳақда Покистон фуқаро авиацияси бошқармаси сайтида хабар қилинди.
Шу билан бирга, мамлакатнинг тўрт аэропорти тижорат парвозларини чекланган режимда амалга оширмоқда. Булар Пешовар, Кветта, Карочи, Исломободдаги аэропортлар бўлиб, улар 1 март куни тегишли рухсатномани олган.
Покистон ҳаво сарҳади Ҳиндистон билан кескинлик юзага келгани сабабли 27 феврал куни ёпилганди. Вазият кескинлашишига Жамму ва Кашмир штатида ҳинд ҳарбийларига ҳужум қилиниши сабаб бўлди. 45 кишининг ҳаётига зомин бўлган мазкур ҳужум учун жавобгарликни "Жайиши Муҳаммад" гуруҳи ўз зиммасига олган.
Мавзуга оид
20:17 / 13.11.2024
Покистонда тўй автобуси дарёга қулаши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди
19:27 / 13.11.2024
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
15:12 / 09.11.2024
Покистондаги станцияда теракт: 24 киши ҳалок бўлди
21:39 / 08.11.2024