Жаҳон | 09:27 / 04.03.2019
9628
1 дақиқада ўқилади

Хитойнинг энг қидирилувчи қочоқ коррупциячиларидан бири ҳукуматга таслим бўлди

Фото: Global Look Press/Xinhua/Lin Yiguang

Хитойнинг энг қидирилувчи қочоқ коррупциячиларидан бири Ли Цзяньсюн хорижда 17 йил яшириниб юргандан кейин кўнгилли тарзда ҳукуматга таслим бўлди. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар берди. 

Фошань шаҳрининг Наньхай туманида кўчмас мулк битимлари билан шуғулланган собиқ амалдор Ли Цзяньсюн коррупцияда айбланмоқда. Наньхай тумани прокуратураси ушбу иш бўйича терговни 2002 йилда Ли хорижга кочиб кетгандан 2 ой кейин бошлаган. У 2003 йил майида Интерполнинг энг кўп қидирилувчи кишилари рўйхатига киритилган.   

Ли 2019 йил 1 март куни Хитой мутасадди идораларига таслим бўлган ва қилган ишидан пушаймонлигини ҳамда хорижга ноқонуний олиб чиқиб кетган барча ўғирланган маблағларни қайтариш истагини билдирган.  

Мавзуга оид