ОАВ: Қирғиз чегарачилари халқаро ташкилот вакилларини Ворухга киритмаяпти
Қирғизистон ва Тожикистон чегара масаласида жиддий тус олган келишмовчилик давомида қирғиз чегарачилари Қизил Ярим Ой жамияти автомобилини Ворухга киритмади. Бу ҳақда АП хабар бермоқда.
Нашрнинг қайд этишича, қирғиз чегара хизмати ходимлари, шунингдек, тез тиббий ёрдам машиналари ва ҳалок бўлганлар майитини олиб кетиш учун келган жамоатга ҳам рухсат бермаган.
«Қизил Ярим Ой жамияти машинаси зарур тиббий анжомлар билан Исфара шаҳрининг Ворух ҳудудига киритилмаяпти. 13-14 март куни тожик-қирғиз чегарасида юз берган отишмада яраланган аҳолига ёрдам бериш учун ўша жойда ҳозир бўлган халқаро ташкилот машинаси беш кундан буён қирғиз аскарлари томонидан ташқи дунёдан узиб қўйилган Ворухга киришга муваффақ бўлмаган», — дейилади хабарда.
Қизил Ярим Ой жамияти 1919 йилда пайдо бўлган ва унинг асосий вазифаси уруш давом этган тўрт йил ичида оғир синовларга дуч келган мамлакатлар аҳолисининг соғлиғини тиклаш бўлди. Айни пайтда ташкилот ўз фаолиятини давом эттириб, кам ҳимояланган тоифали шахсларнинг ҳаётини яхшилаш билан шуғулланади.
Мавзуга оид
17:21 / 06.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди
21:34 / 05.11.2024
Қирғизистонлик аёллар 10 нафаргача фарзанд кўришга чақирилди
19:40 / 05.11.2024
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги 3 та чегара божхона постларида транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади
18:09 / 05.11.2024