Жамият | 14:15 / 05.04.2019
43833
1 дақиқада ўқилади

Фото: Қамашининг олис Лангарота қишлоғини сел босди

4 апрель куни Қашқадарё вилояти Қамаши туманининг тоғли ҳудудларида кучли сел тошқини кузатилган.

Kun.uz манбаси берган хабарга кўра, табиий офат оқибатида тоғлар орасида жойлашган Лангарота қишлоғида бир қатор турар-жойлар ва биноларга зарар етган.

Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. Аммо сел таъсирида қишлоқнинг марказий кўчаси ва ён атрофдаги уйлар лой ва тош массаси билан тўлиб кетган.

Лангарота қишлоғига олиб ўтувчи кўприк ҳам сел таъсирида қулаб тушган.

Бу қишлоқ гўзал табиати, тоғ чўққисидаги «Лангарота» зиёратгоҳи билан машҳур. Машҳур мусҳаф Қуръони узоқ йиллар шу зиёратгоҳда сақланган. Маълумотларга кўра, сел оқибатида зиёратгоҳга зарар етмаган.

Мавзуга оид