Спорт | 14:10 / 23.04.2019
11409
1 дақиқада ўқилади

Осиё чемпионати. Санжар Турсунов ярим финалга чиқди

Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг чорак финали доирасидаги жанглар давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон жамоасининг -91 кг вазн тоифасидаги вакили Санжар Турсунов қирғизистонлик Чингиз Борбашевга қарши рингга кўтарилиб, 3 раунд давом этган жангда ғалаба қозонди ва турнирнинг ярим финали йўлланмасини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Ўзбекистон эркаклар жамоасидан Шукуржон Раҳимов (-60 кг) туркманистонлик рақибини енгиб, яримфиналга чиққан, Исроил Мадримов (-75 кг) эса қозоғистонлик боксчига мағлуб бўлганди.

22 апрель кунги баҳсларда эса ўзбекистонлик 4 нафар боксчи ярим финал йўлланмасини қўлга киритган, жамоанинг яна 4 нафар вакили, жумладан Ҳасанбой Дўсматов ҳам мағлубиятга учраб, мусобақани эрта якунлаган эди.

Бугунги жанглар доирасида Ўзбекистоннинг яна 3 нафар вакили рингга кўтарилади.

Кечки дастур:
-69 кг: Бобо Усмон Батуров – Асланбек Шимбергенов (Қозоғистон)
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Хаипенг Му (Хитой)
-64 кг: Мафтуна Мелиева – Сучада Панич (Таиланд).

Мавзуга оид