Ўзбекистон | 17:47 / 24.04.2019
3278
1 дақиқада ўқилади

UZ доменининг 24 йиллигига бағишланган халқаро конференция бошланди

24 апрель куни Ўзбекистон алоқа тарихи музейида .uz доменининг 24 йиллигига бағишланган халқаро техник конференция бошланди. 24 – 28 апрель кунлари ўтадиган конференция UZINFOCOM (Ўзбекистон), ICANN (АҚШ) ва auDA компанияси (Австралия) кўмагида APTLD (Осиё – Тинч океани юқори даражали доменлар уюшмаси) томонидан ташкиллаштирилган.

Конференцияда  Бирлашган Араб Амирликларининг AEServer, Ирландиянинг Afilias, Чехиянинг GransyS.R.O, Миср Араб Республикаси телекоммуникация соҳаси регуляторлари, Афғонистон Ислом Республикасининг информацион технологиялар ва коммуникациялар вазирлигининг вакиллари иштирок этяпти.

Ушбу тадбирда  DNSSEC масалалари, миллий доменларда самарали маркетинг бўйича машғулот ва маҳорат дарслари ўтказилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 1995 йилда Жанубий Каролина информатика институти .uz миллий доменини яратиш бўйича талабни маъқуллаган. 

Маълумот учун, .uz доменида 66 979 та сайт ишлаяпти (24.04.2019 ҳолатига кўра).

Мавзуга оид