Ўзбекистон | 08:19 / 30.04.2019
6647
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг Шанхай шаҳридаги бош консули тайинланди 

Фото: Getty Images

Ўзбекистоннинг Шанхай шаҳридаги бош консули тайинланди, деб хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги.

Қайд этилишича, 2019 йилнинг 30 апрель куни Ўзбекистон Республикасининг янги тайинланган бош консули Азиз Масутов Тошкент шаҳридан Хитойнинг Шанхай шаҳрига жўнаб кетган. 

Азиз Масутов илгари ТИВнинг Шарқий, Жануби-Шарқий Осиё ва Океания мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Мавзуга оид