Жамият | 13:04 / 01.05.2019
5424
1 дақиқада ўқилади

Бўз тумани кўчаларида «Bookland» электрон кутубхоналари ишга тушди

Андижон вилоятининг чўл ҳудуди бўлган Бўз туманида 5 ташаббус ижросини таъминлаш,аҳоли ва ёшлар ўртасида китобхонликни кенг ёйиш мақсадида замонавий технологиялардан фойдаланилмоқда.

Куни кеча туманнинг аҳоли гавжум бўлган жойларига мумтоз ва замонавий  ўзбек адабиёти, илмий қўлланмалар ҳамда чет эл адибларининг 500дан ортиқ асарларига эга«Bookland» электрон кутубхоналарини ўрнатиш бошланди.

QR кодини телефон орқали сканерлаш орқали китобларни ўқиш имконияти мавжуд бўлган мазкур электрон зиё масканларига ёшлар ўртасида қизиқиш жуда баланд.

Туман ҳокими Иномжон Мамадалиев Бўзда мана шундай15 та электрон кутубхоналар ўрнатилиши, шаҳарчада бунёд этилаётган  “Book kafe”китоблар уйи ҳам тез кунларда ишга тушишини билдирди.

Элмурод Эрматов, Андижон

 

Мавзуга оид