Жаҳон | 23:01 / 14.05.2019
43688
1 дақиқада ўқилади
Шереметьевода ҳалокатга учраган самолётнинг фавқулодда қўнишининг янги видеоси эълон қилинди
Фойдаланувчилар YouTube’да Шереметьево аэропортида ҳалокатга учраган Superjet 100 йўловчи самолётининг фавқулодда қўнишининг янги видеоси билан бўлишишди.
Видеода самолёт қўниш вақтида бир неча марта учиш-қўниш йўлагига урилгани, сўнгра ёниб кетганини кўриш мумкин.
Авиаҳалокат 5 май куни юз берганди, унинг оқибатида самолётдаги 78 кишидан 41 нафари ҳалок бўлган. Маълум қилинишича, Росавиация терговчилари экипажнинг ёнғин тарқалишига таъсир қилган бир нечта хатоларини аниқлашган.
Тергов қўмитасининг расмий хабарига кўра, самолётнинг техник носозлиги, ёмон об-ҳаво ва учувчиларнинг етарлича малакага эга бўлмагани воқеанинг асосий сабаблари бўлган.
Мавзуга оид
21:10 / 10.11.2024
Тошкентдан Жиддага учган самолёт ортга қайтишга мажбур бўлди
12:02 / 02.11.2024
Мюнхендан Шанхайга учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди
11:56 / 02.11.2024
Авиация тарихидаги ғалати ҳалокат: учувчи нега самолётни тоғга олиб бориб урганди?
20:47 / 21.09.2024