Ўзбекистон | 00:37 / 22.05.2019
17373
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда “Ҳалол” стандарти бўйича Ўзбекистондаги илк меҳмонхона қурилиши бошланди

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Самарқандда “Sahid Imam Al-Buhari” меҳмонхонаси қурилишига тамал тоши қўйиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

Имом Ал-Бухорий мажмуаси ҳудудида бунёд этиладиган меҳмонхона қурилиши Индонезиянинг “Sahid Group” компанияси ва SAG компанияси ҳамкорлигида амалга оширилади.

Ушбу меҳмонхона “Ҳалол” жаҳон стандартига жавоб берувчи Ўзбекистондаги илк меҳмонхона бўлади. 

Дастлаб меҳмонхонада 100 та хона очиш, яқин 5 йилда эса улар сонини 300 тагача етказиш режалаштирилган. 

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Мавзуга оид