Жаҳон | 22:54 / 31.05.2019
11394
3 дақиқада ўқилади

Малайзия MH17 рейси ҳалокатининг тергови хулосалари борасида шубҳа билдирди

Фото: Rodrigo Reyes Marin / ZumaPress / Globallookpress.com

Малайзия ҳукумати Malaysia Airlines авиакомпанияси “Боинг”ининг 2014 йил ёзида Донбассда ҳалокатга учрашида Россия айбдорлигининг ишончли исботини кўрмади. Бундай баёнот билан Малайзия бош вазири Махатхир Муҳаммад чиқди, деб хабар берди MalayMail нашри.

Малайзия бош вазирининг айтишича, Нидерландия ҳукумати ўтказган тергов натижаларига кўра Малайзия ишонч ҳосил қилган ягона нарса йўловчи самолётини уриб туширган ракета Россияда ишлаб чиқариладиган ракета каби турда экани бўлган. Муҳаммад терговнинг “бош версияси”, яъни ҳалокатда Россия қўшинлари айбдорлигини исботланган деб ҳисобламаслигини айтган.

“Ракета Украинада ҳам ишлаб чиқарилган бўлиши мумкин. Уни айирмачилар ёки Украина ҳукумати эмас, руслар отганини айтиш учун ишончли исботлар зарур. Ахир, Украинада ҳам шундай ракеталар бор-ку”, деб айтган сиёсатчи.

Малайзия бош вазирининг таъкидлашича, самолёт ҳалокатига интизомсиз аскарлар жавобгардир, чунки хойнаҳой россиялик ҳарбийлар йўловчи “Боинг”ини ҳарбий самолётдан фарқлай олган бўларди.

Муҳаммаднинг айтишича, шубҳаларга Малайзиянинг экспертизага қўйилмагани сабаб ҳисобланади. Унинг таъкидлашича, экспертиза ҳақиқатни эмас, балки Россия айбдорлигининг исботини топишга қаратилган бўлиши мумкин. 

“Нима учун бизни терговдан четлаштиришганини сабабини билмаймиз, бироқ бошидан бунда ҳаддан кўп сиёсат борлигини кўрмоқдамиз. Ғоя бу қандай юз берганини аниқлашдан эмас, кўринишича айбни русларга ағдаришдан иборат”, деб ўз фикрларини хулосалаган Малайзия бош вазири.

2018 йил майида тергов гуруҳи йўловчи самолёти Россия қуролли кучларининг “Бук” ракетасидан уриб туширилгани ҳақидаги хулосага келган, бироқ бунга ким жавобгарлигини ўрната олмаган.

Malaysia Airlines’нинг Амстердамдан Куала-Лумпурга MH17 рейси бўйича йўналаётган самолёти 2014 йил ёзда Украинанинг Донецк вилоятида ҳалокатга учраган. Унинг бортида бўлган 298 кишининг барчаси ҳалок бўлган. Воқеани тергов қилувчи қўшма тергов гуруҳи таркибига Австралия, Бельгия, Малайзия, Нидерландия ва Украина вакиллари кирган. 

Мавзуга оид