Ўзбекистонда ҳайит намозини ўқиган фуқаролар сони маълум қилинди
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Рамазон ҳайитини нишонлаш бўйича ОАВ учун брифинг бўлиб ўтмоқда. Тадбир Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ташкил этилди.
Kun.uz мухбири хабарига кўра, қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов ҳайит намози бўйича қатор маълумотларни эълон қилди.
Рамазон ҳайитининг биринчи куни, 5 июнь республикада фаолият кўрсатаётган 2057 та масжиддан 1983 тасида 2 миллион 200 мингдан зиёд фуқаролар ҳайит намозини ўқиди.
Жумладан, Андижон вилоятида 172 та, Наманган вилоятида 183 та, Фарғона вилоятида 188 та, Сирдарё вилоятида 69 та, Тошкент вилоятида 221 та, Тошкент шаҳрида 102 та, Жиззах вилоятида 168 та, Сурхондарё вилоятида 108 та, Самарқанд вилоятида 272 та, Бухоро вилоятида 103 та, Навоий вилоятида 69 та, Қашқадарё вилоятида 181 та, Хоразм вилоятида 97 та ва Қорақалпоғистон Республикасида 50 та масжидда адо этилди.
Тошкент шаҳрида 102 та масжидда 479 минг нафардан зиёд ҳамюртларимиз Ҳайит намозида иштирок этдилар. Хусусан, Ҳазрати Имом мажмуасида 17 мингдан зиёд, “Минор” масжидида 15 мингдан зиёд фуқаролар жам бўлди.
Мавзуга оид
17:30 / 27.06.2023
Тошкентда Ҳайит намози ўқилиши сабабли айрим кўчалар вақтинча ёпилади
15:45 / 06.07.2022
Қурбон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари эълон қилинди
14:53 / 12.05.2021
Москвада ҳайит намозини жамоат билан ўқиш тақиқланди
12:44 / 05.06.2019