Тўқаев Қозоғистон президентлиги сайловларида ғалаба қозонди
Қозоғистоннинг амалдаги раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатда 9 июнь куни ўтказилган муддатидан аввалги президентлик сайловида ғалаба қозонди.
Марказий сайлов комиссиясининг дастлабки маълумотларига кўра, унга сайловчиларнинг 70,76 фоизи (6,5 миллиондан ортиқ киши) овоз берган.
Сайловдаги давомат 77,4 фоизни ташкил этган.
Экзит-пол маълумотларига кўра, Тўқаевнинг энг яқин таъқибчиси — «Улт тагдири» миллий-ватанпарварлик ҳаракати («Миллат тақдири») раҳбари Амиржан Косанов бўлди — у 15,39 фоиз овоз олган.
Якшанба куни Қозоғистонда ҳисоб бўйича олтинчи президентлик сайлови бўлиб ўтди. Мамлакатни қарийб 30 йил бошқарган ва 20 март куни президентлик ваколатини топширган Нурсултон Назарбоев илк бор сайловда номзодини илгари сурмади. Унинг партияси - «Нур Отан» президентлик учун Тўқаев номзодини кўрсатди.
Мавзуга оид
21:24
Россия хавфсизлик кучлари Украинага қарши урушдан бош тортган ҳарбийни Қозоғистондан ўғирлаб кетди
18:31 / 23.09.2024
Қозоғистон ва Ўзбекистон Сирдарёда 10 та гидропост ташкил қилади
20:09 / 20.09.2024
Қозоғистонда хорижликларни депортация қилиш қоидалари кучайтирилиши мумкин
08:30 / 20.09.2024