Ўзбекистон | 13:20 / 25.07.2019
64221
1 дақиқада ўқилади

Шаҳар ҳокими Иқтисодиёт ва саноат вазирига ўринбосар бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилнинг 24 июлидаги қарори билан Олмалиқ шаҳар ҳокими лавозимида фаолият юритаётган Ўктамжон Деҳқонбоевич Каримов Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда телеграмдаги «Олмалиқ ҳаёти» канали хабар берди

Ўктамжон Каримов бу лавозимда «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган Умид Салимовнинг ўрнини эгаллади.

У 2018 йил августидан буён Олмалиқ шаҳрига ҳокимлик қилиб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, Умиджон Салимов 14 июль куни  Иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари лавозимидан «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимига ўтказилганди.

Мавзуга оид