Жаҳон | 22:20 / 18.08.2019
9140
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистон Исломобод билан фақат Покистон назоратидаги Кашмирни муҳокама қилишга тайёр

Ҳиндистон мудофаа вазири Ражнатх Сингх агар Нью-Деҳли Исломобод билан баҳсли Кашмир масаласи бўйича икки томонлама музокаралар олиб борса ҳам, бу Ҳиндистон назоратидаги Жамму ва Кашмир эмас, балки 1947 йилдан бери Покистон назоратида бўлган ҳудуд ҳақидаги музокаралар бўлишини айтди. 

"Агар Покистон билан музокаралар олиб борилса, энди бу Покистон эгаллаб олган Кашмир бўйича музокаралар бўлади", деб айтган Сингх NDTV телеканалида. У шунингдек, музокаралар бошланишидан олдин Исломобод "Кашмирдаги террорчиларни қўллаб-қувватлашни" бас қилиши кераклигини айтган. 

Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги муносабатлар расмий Нью-Деҳли 5 август куни Жамму ва Кашмир штатини тугатиб, бу ҳудудда иккита иттифоқдош ҳудуд – Жамму ва Кашмир ҳамда Ладакхни (штатга нисбатан камроқ ҳуқуқларга эга маъмурий бирликлар) ташкил этгандан кейин кескинлашган. 

Мавзуга оид