Михаил Чудаков: “Ўзбекистон атом технологияси соҳасига эндигина кириб келган мамлакат эмас”
Бугун, 19 август куни, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигида Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) директори ўринбосари Михаил Чудаковнинг Ўзбекистонга ташрифи муносабати билан расмий учрашув ташкил этилди. Унда ХАЭАнинг кадрлар салоҳиятини ошириш ва ядровий инфратузилма яратиш бўйича техник ҳамкорлик дастурининг Ўзбекистонда илк АЭС қурилиши лойиҳаси доирасида татбиқ этилиши ҳамда хавфсизлик масалалари муҳокама этилди.
“Халқаро атом энергетикаси агентлиги 1956 йилда ташкил этилган бўлса, ўша пайтдаёқ Ўзбекистон атом энергетикаси бўйича фаолиятини бошлаган. Ядро физикаси институти илмий изланишлар олиб борган. Шунинг учун Ўзбекистон ядро технологияси соҳасига эндигина кириб келган мамлакат эмас. Етарли тажриба тўпланган. Айни пайтда ХАЭА Ўзбекистон ҳукуматига АЭС қуриш учун қандай инфратузилма кераклиги юзасидан тавсиялар бериб келмоқда. АЭС реакторлари Финляндия ва Франция томонидан қурилиши режалаштирилган. Бунда маҳаллий кадрларнинг қатнашиши ҳам муҳим ҳисобланади, негаки улар тажриба ва билимга эга бўлишлари жуда зарур”, - дея фикр билдирди Чудаков.
Чудаковнинг қўшимча қилишича, ХАЭА хавфсизлик дастурларини Ўзбекистоннинг таклифига кўра ишлаб чиқади. Бунга халқаро экспертлар жалб қилинади. Хавфсизлик чора-тадбирлари ХАЭА томонидан белгиланган мезонлар бўйича олиб борилади ва бу меъёрларнинг барчаси мамлакатнинг назорат органлари ўрнатган қоидаларга асосланади, чунки маҳаллий ҳукуматнинг хавфсизлик талаблари ХАЭАникидан кўра кучлироқ бўлади.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
21:21 / 17.10.2024