Хакерлар йиллар давомида iPhone эгаларининг ёзишмаларини ўқишгани маълум бўлди
Google таркибига кирувчи Project Zero жамоаси мутахассислари хакерлар 30 ой давомида iPhone қурилмаларига зарарли дастурлар ўрнатиб келишганини аниқлади. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.
Экспертларнинг билдиришича, ҳар ҳафтада минглаб фойдаланувчилар хакерлар қурбонига айланган. Мутахассислар хакерлар фаолиятига шу йилнинг январида чек қўйишган.
Маълум қилинишича, хакерлар смартфонларни бир нечта сайт ёрдамида зарарлашган. iPhone эгалари маълум бир сайтга киришлари билан уларнинг смартфонига зарарли дастур ўрнашиб олган.
Дастур ёрдамида хакерлар iPhone пароли, WhatsApp, Telegram ва iMessage каби ёзишмаларни қўлга киритишган. Бундан ташқари, улар смартфондаги телефонлар рақамлари ва Gmail почтаси маълумотларини ҳам олишган.
Июлда ҳар қандай iPhone қурилмасини оддий хабар ёрдамида бузиб кириш йўли маълум қилинганди. Бунинг учун фойдаланувчи смартфонига келган СМС хабарни очиши кифоя қилади.
Мавзуга оид
21:56 / 08.11.2024
iPhoneʼнинг янги функцияси полициячиларнинг зарарига ишламоқда — ОАВ
16:30 / 29.10.2024
Индонезияда iPhone 16 сотуви тақиқланди
22:39 / 28.10.2024
iPhone смартфонлари учун биринчи сунъий интеллект функциялари чиқарилди
01:36 / 24.10.2024