Жаҳон | 14:29 / 18.09.2019
10920
1 дақиқада ўқилади

Эрон президенти визаси йўқлиги учун БМТ Бош ассамблеяси сессиясига боролмаслиги мумкин

Фото: AP Photo/Vahid Salemi

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний визаси йўқлиги учун БМТ Бош ассамблеяси сессиясига боролмаслиги мумкин. Бу ҳақда IRNA агентлиги ва Эрондаги бошқа ОАВ хабар бермоқда.

"Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Нью-Йоркка 20 сентябрь куни, президент эса 23 сентябрь куни борши керак. Агарда бир неча соатдан сўнг виза берилмайдиган бўлса, сафар бекор қилинади", - деб хабар берди агентлик.

Сессияда муҳокама қилинадиган мавзулардан бири Форс кўрфазидаги кескинлик ва Саудия Арабистонидаги нефть объектларига ҳужум қилиниши ортида Эрон бўлади. Бундан ташқари, Корея яримороли муаммоси, Сурия, Венесуэладаги вазият ва Исроилнинг сиёсий қадамлари бўйича ҳам муҳокамалар олиб борилиши мумкин.

Бош ассамблея сессиясида 100 дан кўпроқ давлат етакчилари ва 80 га яқин бош вазир ва ташқи ишлар вазирлари иштирок этади.

Мавзуга оид