Мамлакат бўйлаб хизмат сафарлари: нормалар аниқлаштирилди
Ўзбекистон Республикаси ичкарисидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқномага тузатишлар киритилди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
Хизмат сафарлари билан боғлиқ мавжуд нормалар тўлдирилди ва аниқлаштирилди:
биринчидан, хизмат сафарига юборилган ходимлар (жўнаб кетаётган/қайтиб келаётган) ҳисобга олинадиган махсус журналлар электрон шаклда юритилишига рухсат этилди;
иккинчидан, ўриндошларни хизмат сафарига юборишда иккита аниқлаштириш киритилди:
• ташқи ўриндош (бир вақтнинг ўзида асосий иш жойида ва бошқа ташкилотда ишлайдиган) хизмат сафарига юборилганда, уни хизмат сафарига юборган ташкилотдаги ўртача иш ҳақи, ички ўриндош (масалан, асосий иш жойи бўйича вақтинча ишга келмаган ходимнинг ўрнига ёки бўш лавозимда ишлаётган) хизмат сафарига юборилганда эса асосий ва ўриндошликдаги лавозимлар бўйича ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади;
• ходим хизмат сафарида бўлган вақтида тариф ставкаси, лавозим маоши оширилса, оширилган пайтдан эътиборан ҳақиқатда ишланган иш кунлари учун иш ҳақи қайта ҳисоб-китоб қилинади;
учинчидан, йўл ҳужжатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, хизмат сафари учун йўл ҳақи янги тартибда тўланади:
• бюджет ташкилотлари ходимлари учун – ҳар бир километр учун базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 0,08%и миқдорида;
• бошқа ташкилотларда – жамоа битимида (шартномасида), меҳнат шартномасида белгиланган миқдорда, бироқ ҳар бир километр учун БҲМнинг 0,08%идан кам бўлмаслиги керак.
500 метр ва ундан ортиқ бўлса, у катта қиймат томонга, кам бўлганда эса кам қиймат томонга қараб яхлитланади;
тўртинчидан, меҳмонхоналарнинг люкс-номерларида яшаганлиги учун тўлов ҳақиқий харажатлар бўйича тўлиқ тўланади (илгари 70%гача эди). Бюджет ташкилотларида: бундай харажатларнинг 70%игача миқдори бюджет маблағлари ҳисобидан, қолган қисми бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан тўланади;
бешинчидан, турар жой хонасини ижарага олганликни тасдиқловчи ҳужжатлар йўқ бўлган ҳолларда харажатлар қопланиши ҳар бир сутка учун ЭКИҲнинг 2%и миқдоридан БҲМнинг 20%и миқдоригача, яъни 10 бараварга оширилди;
олтинчидан, ходим хизмат сафаридан қайтгач аванс ҳисоботини тақдим этиши шарт бўлган муддат иш куни ҳисобида – 3 иш куни этиб ҳисобланади.
Ҳужжат 13.09.2019 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
09:11 / 03.08.2022
Ўзбекистонда ходимни хизмат сафарига юборишнинг янги тартиби белгиланди
08:25 / 29.10.2021
Ашёвий далилларни расмийлаштириш тартиби ўзгарди
07:37 / 17.05.2021
Муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби ўзгарди
10:40 / 11.03.2021