АҚШда General Motors’нинг 50 минг ходими маошлар пастлигидан норозилик билдирмоқда
АҚШнинг General Motors компаниясининг 50 мингга яқин ишчиси маошлар оширилиши ва иш шароитлари яхшиланишини талаб қилиб, 3 ҳафтадан бери намойиш ўтказмоқда. Бу ҳақда “Америка овози” хабар берди.
Ишчилар 15 сентябрда ишлашни тўхтатишган. Уларнинг таъкидлашича, компания миллионлаб доллар даромад олмоқда, бироқ маошларни оширмаяпти.
Корпорация раҳбарияти даромадлар ҳақидаги таъналарни рад этиб, охирги йилларда у глобал иқтисодиёт секинлашгани сабабли камайиб кетганини айтмоқда.
Бу иш ташлаш АҚШда компанияга қарши 50 йил ичидаги энг йириги ҳисобланади.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп компанияга хориждаги, жумладан Хитойдаги ишлаб чиқаришни АҚШга қайтаришни таклиф қилганди.
2018 йилда Трамп компания раҳбарияти Мексика ёки Хитойдаги заводларини ёпмай, АҚШнинг Огайо, Мичиган ва Мэриленд штатларидаги заводларини ёпиши қароридан афсусланиш билдирган. Трамп федерал ҳукуматнинг 2008 йилги ёрдами учун компания шундай тарзда “миннатдорлик” билдиришини ҳеч ҳам кутмаганини айтган.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024