Эксперт: «Глобал инновацион индекс мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши ва экспорт даражасига боғлиқ»
Глобал инновацион индекс мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши ва экспорт даражасига боғлиқ, деб ҳисоблайди иқтисодчи-олим Рауфхон Салахўжаев.
Рауфхон Салахўжаев Лойиҳа бошқарув миллий агентлиги, Инновацияларни ривожлантириш вазирлиги, Республика Олий бизнес ва бошқарув мактаби ҳамда БМТ Тараққиёт дастури томонидан ташкил этилган Бошқарув инновациялари кунлари доирасида Ўзбекистоннинг Глобал инновацион индексга киришининг долзарблиги ва Ўзбекистонга кучли 50таликка киришда ўз позициясини кучайтиришга ёрдам бериши бўйича ўз тақдимоти билан чиқиш қилди.
Глобал инновацион индекс (The Global Innovation Index) - бу глобал тадқиқотлар ва дунё мамлакатларидаги инновацияларнинг ривожланиш даражаси бўйича рейтинги. У Франциянинг INSEAD Халқаро бизнес мактаби услубияти бўйича ҳисобланади.
Индекс 82 та турли кўрсаткичлардан иборат бўлиб, улар иқтисодий ривожланишнинг турли даражаларидаги мамлакатларнинг инновацион ривожланишини батафсил тасифлайди. Шу боис индекс икки гуруҳ кўрсаткичлари баҳосининг йиғиндиси ҳисобланади.
Биринчи гуруҳга инновациялар учун мавжуд ресурслар ва шароитлар киради (Innovation Input): - институтлар, инсон капитали ва тадқиқотлар, инфратузилма, ички бозорни ривожлантириш, бизнесни ривожлантириш.
Иккинчи гуруҳга инновацияларни жорий этишда эришилган амалий натижалар киради (Innovation Output): - технологиялар ва иқтисодий билимларни ривожлантириш, ижодий фаолият натижалари.
Шу тарзда, якуний индекс харажатлар ва самаралар нисбатини ифодалайди, бу эса у ёки бу мамлакатдаги инновацияларни ривожлантиришга қаратилган ҳаракатлар самарадорлигини холис баҳолашга имкон беради.
Тақдимотда Рауфхон Салахўжаев Глобал инновацион индекс мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш даражаси, шунингдек, экспорт даражаси билан узвий боғлиқлигини таъкидлади. Шунингдек, Ўзбекистон иқтисодиётининг инновацион ривожланиш поғоналарига ўтишига имкон берадиган захираларга, жумладан илмий фаолиятни рағбатлантириш, капитал бозорини ривожлантириш, таълим ва АКТ соҳасини сифатли ислоҳ қилишга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги қайд этилди.
Мавзуга оид
08:02 / 03.09.2020
Ўзбекистон Глобал инновацион индексда 30 поғонага кўтарилди
18:03 / 13.03.2017
Президент ёш иқтисодчига Тошкентдан ҳовли совға қилди
21:08 / 27.02.2017
Эксклюзив: Дунёнинг энг кучли, ёш иқтисодчиларидан бири — ўзбекистонлик Рауфхон билан интервью
15:33 / 11.02.2017