Ўзбекистон | 10:11 / 28.10.2019
3535
2 дақиқада ўқилади

Тўққиз ойда 72,4 мингта янги кичик корхона ва микрофирмалар ташкил қилинди 

2019 йилнинг январь – сентябрида 72,4 мингта янги кичик корхона ва микрофирмалар ташкил қилинди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,9 мартага кўп.

Давстатқўм хабарига кўра, энг кўп кичик корхона ва микрофирмалар савдода (38,6 фоиз), саноатда (21,8 фоиз), қурилишда (10,0 фоиз), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида (7,5 фоиз), яшаш ва овқатланишда (7,5 фоиз), ташиш ва сақлашда (3,3 фоиз) ташкил этилган. 

2019 йилнинг январь – сентябрида янги ташкил топган кичик корхона ва микрофирмалар ҳудудлар бўйича энг кўп Тошкент шаҳрида – 14485 та, Тошкент вилоятида – 7124 та, Самарқанд вилоятида – 6166 та. Фарғона вилоятида – 5747 та, Бухоро вилоятида – 5097 та, Навоий вилоятида – 5092 та, Андижон, Наманган, Қашқадарё, Хоразм, Сурхондарё, Жиззах вилоятларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида бу кўрсаткич ўрта даражада бўлиб, 4546 – 2993 тани ташкил этган. Энг паст кўрсаткич Сирдарё вилоятида – 2031 тани ташкил этган. 

2019 йил январь - сентябрь ҳолатига ҳудудлар бўйича янги ташкил топган кичик корхона ва микрофирмаларнинг жами миқдоридан энг кўп улуш Тошкент шаҳри – 20,0 фоиз, Тошкент вилояти - 9,8 фоиз, Самарқанд вилояти - 8,5 фоиз, Фарғона вилояти – 7,9 фоиз, Бухоро вилояти - 7,0 фоиз, Навоий вилояти - 7,0 фоиз, Андижон вилояти - 6,3 фоиз, Наманган вилояти - 6,2 фоиз ва Қашқадарё вилоятида - 5,8 фоизни ташкил этди. 

2019 йилнинг январь-сентябрида кичик тадбиркорлик субъектларининг сони (ҳар 1000 аҳолига, бирликда) ҳудудлар бўйича энг кўп кўрсаткич Тошкент шаҳрида 27,9, Сирдарё вилоятида 17,1, Навоий вилоятида 16,8, Жиззах вилоятида 15,3, Тошкент вилоятида 14,7, Бухоро вилоятида 14,5, Фарғона вилоятида 12,1, Андижон вилоятида 11,7 бирликда, Қашқадарё вилоятида 11,5, Қорақалпоғистон Республикасида 11,5, Хоразм вилоятида 10,4, Наманган вилоятида 9,9, Самарқанд вилоятида 9,7, Сурхондарё вилоятида эса 8,1 бирликка ушбу кўрсаткич паст бўлиб қолмоқда. 

Мавзуга оид