Дунёдаги энг кучли автомобил тақдим этилди
Япониянинг Aspark инжиринг компанияси ўзининг Owl деб номланган электр гиперкарининг якуний версиясини тақдим қилди. Машина умумий қуввати 2040 от кучини ташкил қилувчи 4 та электромотор билан жиҳозланган.
Машина ишлаб чиқарувчилари уни дунёдаги энг кучли серияли автомобил деб эътироф этишмоқда.
Компания муҳандислари машинани яратиш устида 7 йилга яқин иш олиб боришган. Оғирлиги 1460 кгни ташкил қилувчи автомобил асосида композит материаллардан ишланган кузов панеллари ва қувурсимон каркас ётади.
Aspark Owl гиперкари 100 км/соат тезликка 1,9 сонияда эриша олади. Таққослаш учун, Bugatti Chiron жойидан 100 км/соат тезликка 2,5 сонияда эришади. Owl’нинг максимал тезлиги 400 км/соатга яқинни ташкил қилади.
Гиперкар буюртма асосида ишлаб чиқарилиб, нархи 2,9 млн еврони ташкил қилади. Моделни йиғиш билан Туриндаги Manifattura Automobili Torino италян компанияси шуғулланади. Автомобиллар 2020 йил бошидан буюртмачиларга етказила бошланади. Ҳаммаси бўлиб гиперкардан 50 дона ишлаб чиқарилади, улардан 15 таси олдиндан сотиб бўлинган.
Мавзуга оид
23:39 / 05.10.2021
Дунёдаги энг чиройли гиперкар маълум қилинди
00:22 / 21.04.2021
Хитой компанияси Bugatti Chiron’дан шиддатлироқ гиперкарни тақдим этди
23:26 / 16.12.2020
АҚШ компанияси соатига 500 километр тезликка эриша оладиган гиперкарни тақдим этди
23:04 / 19.11.2020