Жаҳон | 22:54 / 12.11.2019
9854
1 дақиқада ўқилади
Эво Моралес Мехикога етиб келди
Боливиянинг собиқ президенти Эво Моралес унга сиёсий бошпана беришга рози бўлган Мексика пойтахти Мехикога етиб келди. Аэропортда уни Мексика ташқи ишлар вазири Марсело Эбрард кутиб олган.
Моралес самолёт трапидан тушиб, унинг келишини кутаётган журналистларга қўл силкитиб қўйган.
Моралес билан бирга Мексикага қизи Эвалис, собиқ вице-президент Альваро Гарсиа-Линера ва собиқ соғлиқни сақлаш вазири Габриэла Монтаньо ҳам келган.
10 ноябрда Боливиянинг бутун олий раҳбарияти мамлакатдаги норозиликлар ортидан истеъфога кетганди.
Кейинроқ Моралес Мексика унга бошпана беришга рози бўлганини маълум қилган.
Мавзуга оид
21:31 / 21.09.2024
АҚШда Мексика наркокартели бошлиғининг ўғли суд қилинди
10:50 / 21.09.2024
Путин Шейнбаум инаугурациясида қатнашиш учун Мексикага бормайди
23:33 / 23.08.2024
Мексика элчининг баёноти сабаб АҚШга нота юборди
20:00 / 10.08.2024