Франция полицияси йўлларни тўсиб қўйган каталониялик намойишчиларни тарқатишга киришди
Vanguardia газетасининг ёзишича, дастлаб ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газлар қўллашган.
Франция жандармерияси ва миллий полицияси ходимлари Испания ва Францияни боғловчи автомагистралларни тўсиб қўйган каталониялик намойишчиларни тарқатишга киришди.
Каталониядаги "Демократик цунами" ҳаракати аъзолари норозилик акцияси ўтказиб, Испанияни Франция билан боғловчи трассани тўсиб қўйишди. Кейинроқ улар AP-7, AP-9, N-2 каби асосий трассалар уч кун ёпиқ туришини эълон қилишди.
Vanguardia газетасининг ёзишича, дастлаб ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газлар қўллашган. Сўнгра полициячилар намойишчиларни суриб ташлашни бошлаган.
Қайд этилишича, каталониялик ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳозирча намойишчиларга қарши чоралар кўришни бошлашмаган, аммо трассани тўсиб қўйган автомобиллар эгаларини машиналарини олишлари кераклиги тўғрисида огоҳлантиришган.
Мавзуга оид
10:30 / 01.11.2024
Гуржистон мухолифати янги норозилик намойиши ҳақида маълум қилди
15:10 / 10.08.2024
Каталония сепаратистлари етакчиси Пучдемон Испанияни тарк этди
17:22 / 09.08.2024
Британия: Тартибсизликка айланган намойишлар сабаби нима?
11:03 / 09.08.2024