Ўзбекистон | 20:02 / 24.11.2019
11776
1 дақиқада ўқилади

Оренбург областидаги автоҳалокатда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ҳалок бўлди  

Россиянинг Оренбург областида юк машинаси ва микроавтобуснинг тўқнашуви оқибатида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ҳалок бўлди. Бу ҳақда област ички ишлар бош бошқармасида маълум қилинди. 

Автоҳалокат 24 ноябрда Москва вақти билан 4:10да Оренбург-Акбулак автомобил йўлининг 15-километрида, Чистий посёлкаси яқинида юз берган. 

Микроавтобусда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари бўлган. Йўл-транспорт ҳодисасига Hyundai микроавтобусининг қарама-қарши йўналишга чиқиб, Scania юк машинаси билан тўқнашиб кетиши сабаб бўлган. ЙТҲ оқибатида 6 киши, жумладан, микроавтобус ҳайдовчиси ва 6 ёшли бола ҳалок бўлган. Яна 3 киши жароҳат олган, улардан 2 нафари оғир аҳволда қолмоқда.

“Дастлабки маълумотларга кўра, микроавтобусда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари бўлган”, деб маълум қилинган хабарда. 

Таъкидланишича, юк машинасида Қозоғистон давлат рақами, микроавтобусда эса Ростов рақами бўлган. 

Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилган ва бошқа тафсилотлар ўрнатилмоқда.

Мавзуга оид