Бош прокурор ўринбосари коррупцияга қарши курашишнинг долзарб жиҳатлари ҳақида гапирди
Тошкент шаҳрида 9 декабрь - «Халқаро коррупцияга қарши кураш» кунига бағишланган «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш ислоҳотлари: ютуқлар ва устувор вазифалар» мавзусида халқаро медиа-форум бўлиб ўтмоқда.
Тадбирда Бош прокуратура, Адлия вазирлиги ва бошқа қатор вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда халқаро экспертлар иштирок этишяпти.
Тадбирни очиш вақтида сўзлаган нутқида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Эркин Йўлдошев коррупцияга қарши курашишнинг долзарб жиҳатларига тўхталиб ўтди.
«Шубҳасиз, коррупция муаммоси ҳар қандай давлат учун муҳимдир. Коррупция - бизнес муҳитини бузади, давлатнинг имкониятларини пасайтиради, мамлакатнинг орзусига таъсир кўрсатади.
Шу сабабли, коррупция даражасини кескин пасайтириш албатта мамлакатнинг олдида турган стратегик вазифадир.
Мазкур вазифани бажариш мамлакатда мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш, шунингдек, ҳуқуқий тизимни мустаҳкамлаш ва тадбиркорлар эркинлигини кенгайтириш билан боғлиқ», дея Эркин Йўлдошевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
19:53 / 10.09.2024
Коррупцияга қўл урган 566 нафар шахс давлат ишига қайтадан кириб, яна коррупцияга қўл урган
19:11 / 23.08.2024
Қозоғистонда 10 миллион долларлик «тушунарсиз бойлик» давлатга қайтарилди
09:46 / 23.08.2024
Тошкентда коррупциявий жиноят содир этган мансабдорлар асосан қайси идораларда ишлагани айтилди
12:59 / 19.08.2024