Жамият | 10:40 / 10.01.2020
12596
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда биринчи бор «Палов индекси» маълумотлари очиқланди

Фото: Koolinar.ru

Ўзбекистонда энг оммавий таом – “Палов индекси” маълумотлари шакллантирилиши жорий этилмоқда. 

Давлат статистика қўмитаси томонидан мамлакатнинг барча ҳудудий марказларида жойлашган йирик умумий овқатланиш муассасалари (жумладан, “Ош марказлари”)даги 1 кг палов учун сарфланадиган масаллиқлар рўйхати, шунингдек, уларнинг нархлари (қиймати) тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилиб борилмоқда. 

Ушбу маълумотларнинг шаклланиш жараёни бир неча босқичдан иборат:

1.  Республиканинг барча ҳудудларида 1 кг палов тайёрлаш учун сарфланадиган масаллиқлар миқдори ўрганиб чиқилиб, мамлакат бўйича ўртача масаллиқлар рўйхатини шакллантирилди. Унга кўра:

-  Ўсимлик ёғи (300 гр.);
-  Пиёз (300 гр.);
-  Мол гўшти (700 гр.);
-  Сабзи (1 кг.);
-  Гуруч (1 кг.);
-  Нўхат (100 гр.);
-  Майиз (50 гр.);
-  Зираворлар (10 гр.);
-  Ош тузи (5-10 гр.).

2.  Ҳудудлардаги (иловага мувофиқ) умумий овқатланиш муассасаларида “1 порция” паловнинг ўртача нархини рўйхатга олиш (1 ҳудуддан камида 3 та муассаса).

3.  1 кг тайёр паловнинг қийматини ҳисоблаш (барча сарф-харажатларини инобатга олган ҳолда).

4.  Маълум даврийликда 1 кг палов тайёрлаш учун сарфланадиган харажатлар нархларининг ўзгариши.

5.  Шаклланган таҳлилий маълумотларни маълум даврийликда эълон қилиб бориш.

Ана шундай босқичларда “Палов индекси” маълумотлари шакллантирилди.

Мавзуга оид