Таиландда ҳарбий хизматчи 10дан ортиқ кишини отиб ўлдирди
Сўнгги маълумотларга кўра, у савдо марказининг тўртинчи қаватига яширинган ва 16 кишини гаровда ушлаб турибди.
Таиланд шимолидаги Накхонратчасима шаҳрида ҳарбий хизматчининг отишма уюштириши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Bangkok Post газетаси хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, ҳодиса натижасида кўплаб кишилар жароҳатланган, аммо уларнинг аниқ сони келтирилмаяпти.
Аскар дастлаб ҳарбий лагерда ўз командири ва икки кишини отиб ташлаган, сўнгра машинага ўтириб қочиб кетган. У Муанг районидаги "Терминал-21" савдо марказига йўл олган ва у ерга етиб боргунча йўлида учраган ўткинчиларни ўққа тутган. Сўнгги маълумотларга кўра, у савдо марказининг тўртинчи қаватига яширинган ва 16 кишини гаровда ушлаб турибди.
ล่าสุดมีรายงานว่ายอดคนเสียชีวิต 20 ราย ขณะตำรวจชั้นผู้ใหญ่บินด่วนลงพื้นที่แล้ว #กราดยิงโคราช pic.twitter.com/UdxdNTd0CL
— AMM_RATTANAKORN (@Ammnakarach) February 8, 2020
Аскар савдо марказидаги ҳаракатларини Facebook орқали жонли тарзда намойиш этган. Орадан бир оз вақт ўтиб унинг саҳифаси блокланган. Ҳарбийларнинг маълумот беришларича, у Чакрапант Тхомма исмли капралдир.
Мавзуга оид
11:50 / 20.09.2024
Wildberries офисидаги отишмада иштирок этганлар тергов изоляторига жўнатилди
10:28 / 20.09.2024
АҚШда шериф судяни отиб ўлдирди
23:17 / 19.09.2024
Таиландда питон чангалида қолиб кетган аёл икки соатдан кейин қутқариб олинди
12:40 / 19.09.2024