Жиноят судларида «дастлабки эшитув» институти жорий этилиши мумкин
Ўзбекистонда жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш босқичида «дастлабки эшитув» институти жорий этилиши мумкин.
2020 йилги давлат дастури лойиҳасида Жиноят процессуал кодексига тегишли ўзгартиш киритиш таклифи билдирилган.
Ушбу қонун лойиҳасида:
жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш босқичида иш юзасидан қарорларни тортишув принципига риоя этган ҳолда тарафлар иштирокида қабул қилиш тартибини белгилаш;
жиноят ишини умумий тартибда кўриб чиқилишига тўсқинлик қилувчи омилларни тезкорлик билан аниқлаш ва бартараф этиш тартибини белгилаш назарда тутилади.
Қонун лойиҳаси Олий суд, Бош прокуратура, ИИВ, ДХХ ва Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг 1 декабрига қадар ишлаб чиқилиши режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
11:48 / 21.10.2020
Жиноят-процессуал кодексга дастлабки эшитув тўғрисида тузатишлар киритиш режалаштирилмоқда
23:28 / 17.07.2020
БМТ махсус маърузачисининг Ўзбекистон прокуратураси ҳақидаги хулосалари эълон қилинди
17:04 / 28.02.2020
Суд раисларининг судьяларга иш тақсимлаш ваколати бекор қилинади. Тегишли қонун Сенатда маъқулланди
14:50 / 24.01.2020