Ўзбекистон | 13:10 / 25.02.2020
9682
1 дақиқада ўқилади

«Фориш»даги «Тоғ қўриқчиси» қишки ўқув курсида ҳарбийлар мураккаб машқларни бажарди

Ҳарбийлар реал тоғ шароитларида тоғ анжомлари ёрдамида қояга кўтарилиш ва тушиш, тоғли ҳудудда ҳаракатланиш каби машқларни амалда бажарди 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

“Фориш” тоғ дала полигонида Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг мутахассислари учун “Тоғ қўриқчиси” қишки ўқув курси ташкил этилди. 

Машғулотларни Мудофаа вазирлигининг тажрибали ҳарбий хизматчилари олиб борди. Марказий ҳарбий округнинг “Фориш” тоғ дала полигонида ўтказилган мазкур курсда асосий эътибор амалиётга қаратилди. 

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабарига кўра, ҳарбий хизматчилар реал тоғ шароитларида тоғ анжомлари ёрдамида қояга кўтарилиш ва тушиш, тоғли ҳудудда ҳаракатланиш, тоғ даралари ва тўсиқлардан ошиб ўтиш, ярадорга тиббий ёрдам кўрсатиш ва уни эвакуация қилишнинг замонавий усул ва услубларини амалда бажарди. 

Аввалроқ, Мудофаа вазирлиги Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округга қарашли “Нуристон” полигонида Нуристон гарнизонидаги ҳарбий хизматчилар иштирокида амалий машғулотлар ўтказилганди.

Мавзуга оид