Дориларнинг халқаро патентланмаган номланиши бўйича рецептларни расмийлаштириш тартиби аниқлаштирилмоқда
Дори воситаларининг халқаро патентланмаган номланиши бўйича рецептларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Дори воситаларининг халқаро патентланмаган номланиши бўйича рецептларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди.
Даволаш-профилактика муассасаларида сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилмаган дори препаратлари ва тиббий буюмлар, шунингдек Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тақиқланади.
Мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар даволаш-профилактика дори воситаларини халқаро патентланмаган номланиши бўйича расмийлаштириши, дори воситалар ва тиббий буюмларни қабул қилиш, сақлаш ва беморларнинг дори препаратларини қабул қилиш ва қўллаш бўйича назорат Соғлиқни сақлаш вазирлиги дори воситалари ва тиббий буюмларни муомаласини тартибга солиш бошқармаси ва унинг вилоятлардаги бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
Мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар даволаш-профилактика муассасаларида белгиланган тартибда беморга рецепт билан бериладиган дори воситаларини рецептсиз расмийлаштириш тақиқланади.
Беморга тайинланган дори препаратлари (дори препаратларининг халқаро патентланмаган номи, бир кунлик дозаси, қабул қилиш ёки юбориш усули, миқдори, давомийлиги ва бошқалар) унинг тиббий ҳисоб ҳужжатлари (касаллик тарихи, амбулатория картасида) қайд қилинади ва бевосита даволовчи шифокор томонидан имзоланади.
Дори препаратлари, шу жумладан, дорихоналарда экстемпорал усулда тайёрланадиган дори препаратлари ва тиббий буюмларини даволовчи шифокор томонидан ўз имзоси билан тасдиқланган қоғоз кўринишидаги рецепт бланкида ва/ёки даволовчи шифокорнинг ўз электрон имзоси билан тасдиқланган электрон ҳужжат шаклидаги рецепт кўринишида бемор номига расмийлаштирилади.
Даволаш-профилактика муассасаларида беморларга дори препаратларини тайинлаш ташхис ва даволаш стандартлари асосида бир марталик, кунлик ва курс дозаларини аниқлаш орқали касалликнинг тури, оғирлиги ва хусусиятига ҳамда беморнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда даволовчи шифокор томонидан амалга оширилади.
Қуйидаги ҳолларда беморга тайинланган дори воситаларининг асослилиги даволаш-профилактика муассасасининг бўлим мудири ёки навбатчи шифокори ёхуд клиник фармакологи билан келишилиши лозим:
беморга бир вақтнинг ўзида беш ва ундан ортиқ дори воситалари (дори воситасининг туридан қатъи назар) тайинланганда;
асосий касалликнинг асоратлари ёки ҳамроҳ касалликлари мавжуд бўлганда;
дори воситаларининг хавфли комбинациялари мавжуд бўлганда.
Ушбу ҳолларда тайинланган дори воситаларининг асослилиги беморнинг тиббий ҳужжатларида қайд этилиши ва ушбу тиббий ҳужжатлар бевосита даволовчи шифокор ҳамда мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган шахслар томонидан ҳам имзоланиши лозим.
Даволовчи шифокор даволаш-профилактика муассасаларида стационар шароитда даволанаётган беморга ушбу муассасада мавжуд бўлмаган дори воситалари ва тиббий буюмларни тайинлаши мумкин.
Тиббий кўрсатмалар бўлган ҳолатда (ҳаётий кўрсатмалари бўйича, индивидуал кўтара олмаслик) Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган ташхис ва даволаш стандартларига кирмаган, ушбу муассасада мавжуд бўлмаган дори воситаларини консилиум асосида тайинланади ва тиббий ҳужжатларда қайд этилади.
Даволаш-профилактика муассасасининг даволовчи шифокори томонидан дори препаратлари рецепт асосида тайинланганда, рецептда шифокорнинг фармацевт ходимга дори препаратининг таркиби, шакли, уни тайёрлаш ва бериш ҳақидаги ёзма кўрсатмаси лотин ёзувида, дори препаратларини қўллаш усули эса ўзбек ёки рус тилида кўрсатилиши шарт. Зарур ҳолларда малакали таржимани таъминлаган ҳолда бемор тушунадиган бошқа тилда ёзилиши лозим.
Рецепт беморга унинг ёши, дори препаратини халқаро патентланмаган ёки кимёвий номи, мураккаб таркибли дори препаратлари учун савдо номи, дори препарати экстемпорал усулида тайёрланганида унинг таркибига кирувчи дори препаратларининг номлари, шунингдек уларнинг дозаси, даврийлиги, қабул қилиш вақти ва давомийлиги, озиқ-овқат билан ўзаро таъсирлашувчи дори препаратлари (овқатдан олдин, овқатланиш вақтида, овқатдан кейин) кўрсатилган ҳолда рецепт бланкига мувофиқ берилади.
Бунда рецептда тайинланган дори препаратлари (дори препаратларининг халқаро патентланмаган номи, бир кунлик дозаси, қабул қилиш ёки юбориш усули, миқдори, давомийлиги ва бошқалар) рецептнинг йиртма корешогида ҳам бир-биридан фарқланмайдиган ҳолатда кўрсатилиши шарт.
Даволовчи шифокор томонидан даволаш-профилактика муассасаларида стационар шароитда даволанаётган беморга рецептда озиқ-овқатлар билан ўзаро таъсирлашувчи дори препаратлари (овқатланишдан олдин, овқатланиш вақтида, овқатланишдан кейин) қўлланилиши бўйича маълумотлар кўрсатилмаслиги мумкин
Даволанаётган бемор (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи бошқа шахслар)га дори воситалари ва/ёки тиббий буюмларига рецепт берилганлиги ҳақидаги маълумотлар унинг тиббий ҳужжатларида қайд этилади.
Даволовчи шифокор томонидан қуйидаги ҳолатларда дори воситаларига рецепт расмийлаштирилиши тақиқланади:
мижознинг тиббий кўрсатмаси бўлмаган ҳолатларда;
Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтказилмаган дори препаратларига Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтказилмаган дори препаратларига (бундан орфан дори воситалари ва тиббий буюмлари мустасно);
фақат даволаш-профилактика муассасаларида қўллашга мўлжалланган дори препаратлари, шу жумладан наркоз воситаси сифатида ишлатиладиган дори препаратларига;
даволаш-профилактика муассасаларида дори препаратлари ва тиббий буюмларни тайинлаш тартиби тўғрисида Низомнинг 5-иловасига мувофиқ “Бир-бирига номутаносиб дори воситалари рўйхати”да кўрсатилган дори воситаларига.
Рецепт ёзишда даволовчи шифокор “Асосий рецептура қисқартмалари”дан фойдаланиши мумкин.
Рецептда айнан қандай дори препарати ёзилганлигини аниқлашда адаштирувчи ингредиентларнинг номига яқин қисқартмаларни ёзишга йўл қўйилмайди.
Ҳар бир даволаш-профилактика муассасасидаги даволовчи шифокорларга рецепт бланклари ушбу муассаса раҳбарининг буйруғи билан тайинланадиган жавобгар шахс томонидан, дам олиш ва байрам кунлари ҳамда тунги вақтларда эса даволаш-профилактика муассасасининг масъул навбатчи шифокори томонидан берилади.
Шифокорларга бериладиган рецепт бланкларининг ҳисоби “Даволаш-профилактика муассасаларида рецепт бланкларини беришни қайд қилиш журнали”га мувофиқ юритилади.
Рецепт Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан берилганда уларнинг юқори қисми чап бурчагида даволаш-профилактика муассасасининг номи ва манзили тегишли штамп қўйилган ҳолда кўрсатилиши, хусусий даволаш-профилактика муассасалари томонидан берилганда эса қўшимча равишда рецептнинг юқори қисми ўнг бурчагида ушбу муассасанинг фаолият кўрсатиши бўйича берилган лицензиянинг тартиб рақами, берилган санаси ва амал қилиш муддати ҳам кўрсатилиши лозим.
Рецептда "Ичиш учун", "Маълум", "Қоида тариқасида" ва бошқа шу каби белгилардан фойдаланиш ман этилади.
Экстемпорал дори препаратлари учун рецепт расмийлаштирилишида қаттиқ ва сочилувчан дори моддалари граммларда (0,001; 0,5; 1,0), суюқ дори моддаларининг миқдори миллилитр, томчиларда кўрсатилади.
Рецепт бланкида кўрсатилган катаклар аниқ ва тушунарли тарзда тўлдирилиши, унда ўчириш ва тузатишларга йўл қўйилмаслиги лозим.
Беморга дори препаратлари ва тиббий буюмларини шошилинч ёки зудлик билан бериш зарур бўлган тақдирда, рецепт бланкининг юқори қисмига «cito» (шошилинч) ёки «statim» (зудлик билан) белгиси қўйилади. Шу каби белгилар электрон рецептда ҳам жойлаштирилади.
Тайёр дори препарати учун қоғоз кўринишидаги рецепт ёки электрон рецептлар расмийлаштирилганда уларнинг миқдори дори препаратини қўллаш бўйича йўриқномасига мувофиқ бўлиши керак.
Рецепт даволовчи шифокорнинг имзоси ва шахсий муҳри билан тасдиқланиши лозим. Бунда даволовчи шифокор шахсий муҳрининг ташқи айлана диаметри 20 мм, кичик айлана диаметри 10 мм, айланалар орасидаги масофа 3 мм ва кичик айлана ичидаги чизиқ узунлиги 8 мм бўлиши ҳамда катта айлана ичида даволовчи шифокорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, кичик айлана ичидаги чизиқда "шифокор" сўзи ёзилади.
Қоғоз кўринишидаги рецепт ва/ёки электрон рецептлар улар расмийлаштирилган кундан бошлаб 30 кун мобайнида амал қилади.
Касаллиги сурункали бўлган беморлар учун амбулатория шароитида касалликларнинг халқаро таснифи рўйхатига киритилган дори препаратлари ҳамда асосий фармакологик таъсирга кўра анаболик фаоллиги билан ажралиб турадиган дори препаратларига рецепт берилганда, даволовчи шифокор томонидан истисно тариқасида рецептда уларнинг 60 кунлик даволаш курсига етарли миқдори, қолган тайёр дори препаратларига эса 90 кунлик даволаш курсига етарли миқдори кўрсатилиши мумкин. Бунда рецептда дорихонадан дори препаратларини бериш даврийлиги (ҳар ҳафта, ҳар ой ва бошқалар) кўрсатилиши шарт.
Қоғоз кўринишидаги рецепт қўшимча «Махсус мақсадлар учун» ёзуви билан даволовчи шифокор томонидан имзоланади, электрон рецептларга эса «Махсус мақсадлар учун» белгиси ва электрон рақамли имзо қўйилади.
Стационар даволаш-профилактика муассасасида даволанган беморга амбулатория шароитида даволанишни давом эттириш зарур бўлган ҳолларда рецепт амбулатория-поликлиника муассасасининг шифокори томонидан беморнинг тиббий ҳужжатларидан олинган кўчирмасидаги даволовчи шифокорнинг амбулатория шароитида дори препаратининг қўлланилиши ҳақидаги тавсиясига асосан берилади.
Белгиланган талабларга мувофиқ расмийлаштирилмаган қоғоз кўринишидаги ва/ёки электрон рецепт ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Мавзуга оид
14:32
Покистон Ўзбекистонда "биотехнологик" дори воситаларини ишлаб чиқариши мумкин
12:30 / 10.10.2024
Дориларнинг постмаркетинг назорати ўтказилади
14:00 / 04.10.2024
Тўрт ҳудудда кучли дори воситалари савдоси фош этилди
13:30 / 17.09.2024