Жаҳон | 00:30 / 31.03.2020
8473
1 дақиқада ўқилади

Исроил бош вазири карантинга кетишга қарор қилди

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху бир қатор ходимлари билан бирга 30 мартдан карантинга кетди. Бунга унинг маслаҳатчиси Ривка Палухда коронавирус аниқлангани сабаб бўлган.

Фото: Flash90

Бу ҳақда Исроил ОАВ хабар берди

Нетаньяху ўз ихтиёрига кўра карантинга кетишга қарор қилган ва ҳозирда вирусни аниқлашга топширган таҳлиллари натижаларини кутмоқда. Унгача эса бош вазир ва у билан елкама-елка ишловчи ходимлари карантинда қолади. 

Исроил соғлиқни сақлаш вазирлиги кузатув камералари ёрдамида Ривка Палух кимлар билан яна мулоқотда бўлганини аниқламоқчи. 

Айни вақтда Исроилда коронавирусга чалинганлар сони 4695 нафарни, вафот этганлар сони 16 нафарни ташкил қилмоқда. 

Мавзуга оид