Ўзбекистон | 21:15 / 03.04.2020
11671
1 дақиқада ўқилади

Новосибирск аэропортида қолиб кетган ўзбекистонликларга ёрдам берилди

Новосибирск шаҳрининг «Толмачёво» аэропортида ватанга қайтиш учун чартер рейсини кутаётган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилди. 

Толмачёво аэропорти матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикасининг бу шаҳардаги Бош консуллиги хабарига кўра, 87 нафар фуқаро хостелларга вақтинчалик жойлаштирилган. 

2 апрель куни «Толмачёво» аэропорти маъмурияти Россиянинг ички рейсларига чиптаси йўқ хорижий фуқаролардан аэропорт ҳудудини тарк этишни сўради. Натижада, Ўзбекистонга қайтиш учун чартер рейсини кутаётган фуқаролар аэропортдан чиқариб юборилди.

«Шу куниёқ консуллик ходимлари аэропортга бориб, Ўзбекистоннинг 87 нафар фуқаросини хостелларга жойлаштиришга ёрдам беришди. Вазият консуллик томонидан назорат қилинмоқда, фуқаролар билан доимий алоқа ўрнатилган. Ўзбекистонликларнинг ёрдамсиз қолгани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар асоссиз», - дейилади Бош консуллик хабарида.

Мавзуга оид