Спорт | 23:06 / 06.04.2020
16590
1 дақиқада ўқилади

Гвардиоланинг онаси коронавирусдан вафот этди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг онаси коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақда клуб расмий твиттерида хабар берилди.

Фото: Sky News

«Манчестер Сити» оиласи Хосеп Гвардиоланинг онаси Долорс Сала Каррио коронавирус сабаб вафот этганидан қайғуда эканини маълум қиламиз. У 82 ёшда эди. Клубдаги ҳамма ушбу оғир дамда Пепга ҳамдард эканини маълум қиламиз», дейилади клуб расмий твиттеридаги постда.

Гвардиоланинг онаси Барселонадаги касалхоналардан бирида жон берган. Олдинроқ «Манчестер Сити» устози Барселона шифокорлар бирлашмасига хайрия қилгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид