Бухорода коронавирусга чалинган яна 5 нафар бемор соғайди
Вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан шу пайтга қадар 39 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 44 нафарга етди
Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан яна 5 нафар бемор буткул соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, Соғайганларнинг барчаси чартер рейс орқали Туркиядан Бухорога келишган бўлиб, “Ситораи Моҳи Хоса” санаторийсида карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган.
Беморларнинг 1 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Улардан 3 нафари пойтахтимиздан, Тошкент ва Сирдарё вилоятларидан эса 1 нафарни ташкил этади. Улар орасида энг ёши каттаси 54 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 22 ёшда.
Вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан шу пайтга қадар 39 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 44 нафарга етди.
Айни пайтга қадар мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 161 нафар бемор тўлиқ соғайди.
Мавзуга оид
22:36 / 26.09.2024
Чирчиқ дарёсининг 6 км қисмида дам олиш ҳудуди барпо этилади
07:50 / 21.09.2024
Ўзбекистонда 263 дона қадимий тангани Туркияга яширинча олиб кетаётган шахс ушланди
13:54 / 10.09.2024
2025 йил сентябр ойида Бухоро биенналеси ташкил этилади
20:34 / 31.08.2024