Жаҳон | 23:09 / 19.04.2020
13669
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонда тарихий сарой коронавирусга чалинганлар учун марказга айлантирилди

Афғонистон расмийлари бир асрлик тарихий саройни коронавирусга чалинганларни жойлаштириш ва даволаш учун вақтинча қўллашга қарор қилди.

Дор ул-Омон саройи / Фото: Ariana News

Бу ҳақда Афғонистон соғлиқни сақлаш вазири Ферузиддин Феруз хабар қилган.

Маълум қилинишича, 18 апрелда Кобулдаги Дор ул-Омон саройида коронавирусга чалинганлар учун марказ очилиши расмий маросими бўлиб ўтган. Тадбирда вазир марказда беморлар учун 200 та жой борлигини маълум қилган.   

Ферузиддин Феруз саройда касаллик енгил ўтаётган беморлар жойлаштирилишини қўшимча қилган.

Кобулдаги Дор ул-Омон саройи 1920-йилларда Германия ва Франциядан таклиф қилинган архитекторлар томонидан барпо этилган. Саройда унинг бир асрлик тарихи давомида ўз вақтида Кобул мэрияси, жамоатчилик ишлари вазирлиги, мудофаа вазирлиги ва миллий музей жойлашган. 2005 йилдан бошлаб сарой Афғонистон ҳукумати муҳофазаси остига олинган.  

Мавзуга оид