Жамият | 16:42 / 29.04.2020
8300
2 дақиқада ўқилади

Танқидга муносабат: Андижондаги боғчанинг солиқ идораси билан муаммолари барҳам топди

Фото: KUN.UZ

26 апрель куни Kun.uz сайтида Андижон шаҳридаги «Озорные почемучки» нодавлат таълим муассасаси ва Андижон шаҳар солиқ инспекцияси ўртасида келиб чиққан муаммоли вазият бўйича танқидий-таҳлилий мақола эълон қилинган эди. Унда боғча ҳисобчиси ташкилот ҳисоб рақамига келиб тушаётган барча пул маблағларини Андижон шаҳар солиқ инспекцияси инкасса орқали олиб қўяётгани тўғрисидаги мурожаати ёритилган.

 Андижон Давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати мазкур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди.

 «Kun.uz сайтида жорий йилнинг 26 апрель куни эълон қилинган, Андижон шаҳрида фаолият кўрсатувчи «Озорные Почемучки» нодавлат таълим муассасасидан келиб тушган мурожаат Давлат солиқ қўмитаси томонидан зудлик билан ўрганилиб, муаммо тўлиқ бартараф этилди.

 «Озорные Почемучки» нодавлат таълим муассасасининг ҳисоб рақамига 7,4 млн.сўм маблағ қайтарилди.

 Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизматига «Озорные Почемучки» нодавлат таълим муассасаси раҳбари Б.Мадиярова барча тушунмовчиликлар бартараф этилганлигини маълум қилди», дейилади мурожаатда.

«Озорные почемучки» нодавлат таълим муассасаси маъмурияти ҳам сайт таҳририяти билан боғланиб, танқидий мақоладан сўнг муаммо солиқ идораси томонидан зудлик билан бартараф этилганини билдирди.

Мавзуга оид