Самарқанддан Бухорога ёрдам жўнатилди
Самарқанд вилоятидан Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманлари аҳолисига 2 минг дона шифер, 10 тонна картошка, 4 тонна сабзи, 4 тонна пиёз ва 2 тонна ўсимлик мойи жўнатилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов Kun.uz мухбирига хабар берди.
Маълум қилинишича, 29 апрель куни халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдаги сессиясида Олот ва Қоракўл туманлари аҳолисига амалий ёрдам бериш ташаббуси билдирилган. Шу куни кечаси қурилиш материаллари ва озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган автомашиналар карвони Бухорога қараб йўлга чиққан.
«Давлат раҳбарининг ўзи бухороликлар ҳолидан хабар олиб, уларнинг кўнглини кўтариб келдилар. Биз ҳам бундай шароитда қўл қовуштириб ўтиролмаймиз, албатта. Шундай пайтда бир-биримизга елкадош бўлишимиз, ёрдам қўлини чўзишимиз керак. Синовли кунларда бундай ҳаракатлар ҳаммамиз учун далда бўлади», дейди вилоят ҳокими ўринбосари.
Вилоят ҳокимлиги бухороликларга бундан кейин ҳам яна шу каби ёрдам кўрсатишни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид
12:01 / 09.11.2024
Бухорода 16 ёшли бола ўнлаб шахслар номига кредит олиб, онлайн қиморга тикиб юборди. У қамоққа олинган
12:22 / 08.11.2024
Бухорода Хитой иштирокида саноат парки барпо этилади
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024