Ўзбекистон | 18:55 / 07.05.2020
13440
1 дақиқада ўқилади

«Каттақўрғон» полигонида илк марта 14,2 миллиметрли артиллерия қуроли синовдан ўтказилди 

Ушбу қуролдан артиллериячилар бўлинмасига янги қабул қилинган ёш ҳарбий хизматчилар фойдаланиши кўзда тутилган. 

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Бугун, 7 май куни Ўзбекистондаги энг катта полигон – Марказий ҳарбий округига қарашли “Каттақўрғон” дала ўқув майдонида ҳарбий хизматчилар томонидан илк бор Д-30 артиллерия стволи ичига ўрнатилган 14,2 миллиметрли қуроли синовдан ўтказилди. Бу ҳақда Kun.uz' га ҳарбий журналист Ғайрат Мадраҳимов маълум қилди.

Одатда, Д-30 артиллерия қуролидан 122 миллиметрли снаряд отилади. Каттақўрғон гарнизони ҳарбий хизматчилари томонидан бу галги тунги ва кундузги машғулотларида 14,2 миллиметрли қурол ҳам синаб кўрилди. Кетма-кетликда отилган ёнувчи ва зирҳтешар ўқлар нишонларга тўлиқ талофат етказди. 

Ушбу қуролдан артиллериячилар бўлинмасига янги қабул қилинган ёш ҳарбий хизматчилар фойдаланиши кўзда тутилган. 

Янги қуролда қисқа муддатда малака оширган ёш артиллериячилар 122 миллиметрли қуролдан отишга қўйилади.

Мавзуга оид