Еврокомиссия Шенген ҳудудига киришга қўйилган тақиқни узайтиришни тавсия қилди
Еврокомиссия аввалроқ ЕИнинг ички чегараларини очишни, шундан кейингина ташқи чегараларни очишни тавсия қилганди.
Еврокомиссия Шенген ҳудуди мамлакатларига ЕИга учинчи давлатлардан киришга қўйилган тақиқни яна 30 кунга, 15 июнгача узайтиришни тавсия қилди. Бу борада тегишли тавсия Еврокомиссия сайтида чоп этилди.
"Гарчи ЕИнинг айрим давлатлари ва Шенген ҳудуди билан боғлиқ мамлакатлар пандемия тарқалишига қарши кураш чораларини юмшатишга тайёргарликни бошлаган бўлса-да, Европадаги ва дунёдаги вазият беқарорлигича қолмоқда", - дейилади Еврокомиссия томонидан.
Қайд этилишича, шу боис мамлакатлар ташқи чегаралардан киришга чекловларни узайтириши лозим. Еврокомиссия аввалроқ ЕИнинг ички чегараларини очишни, шундан кейингина ташқи чегараларни очишни тавсия қилганди. Ушбу тавсия ўз кучида қолади, дея таъкидланади Брюссел томонидан.
Ушбу тавсия 30 мамлакатга қаратилган. Гап Шенген ҳудудининг 26 аъзоси ҳамда у билан боғлиқ Исландия, Лихтенштейн, Норвегия ва Швейцария тўғрисида бормоқда.
Коронавирус тарқалиши сабабли март ойи ўрталарида Шенген ҳудуди мамлакатлари учинчи давлатлар фуқаролари учун ЕИга киришни 30 кунга тақиқлаган ҳамда Европа ҳудуди ичида ҳаракатланишни чеклаганди. Ҳужжатга кўра, бу дипломатларга ҳамда Евроиттифоқда узоқ вақт бўлишга рухсат олганлар ва Европа фуқароларининг оила аъзоларига тааллуқли эмас.
Мавзуга оид
11:29 / 06.11.2024
Украинага ёрдам: ЕИ АҚШ сайловлари натижаларини кутмоқда
10:08 / 06.11.2024
ЕИдаги ёнувчи посилкалар: Литвада гумондорлар ушланди
12:30 / 05.11.2024
Жанубий Корея ва ЕИ КХДР аскарлари Россияга юборилганини қоралади
10:30 / 05.11.2024