Ўзбекистон Тожикистонга тез ёрдам автомобилларини юборди
Ҳар бир транспорт воситаси тиббий ходимлар учун қўшимча шахсий ҳимоя воситалари билан жиҳозланган.
Махсус тез тиббий ёрдам паркини кенгайтириш ва пандемия вақтида беморларга ўз вақтида ёрдам кўрсатиш учун Тожикистонга Damas автомобили негизида тез ёрдам автомобиллари юборилди.
UzAuto Motors хабарига кўра, ҳар бир транспорт воситаси тиббий ходимлар учун қўшимча шахсий ҳимоя воситалари билан жиҳозланган. Кейинчалик тиббий муассасалар орасида тарқатиш учун автомобиллар Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига топширилди.
Билдирилишича, Damas автомобили негизида ушбу махсус транспорт воситасини ишлаб чиқариш UzAuto Motors томонидан 1996 йилдан бери йўлга қўйилган.
Тез ёрдам машиналари тиббий ходимлар ҳамроҳлигида беморларни ташиш учун мўлжалланган.
Мавзуга оид
18:54 / 28.09.2024
Россияда Ўзбекистон фуқароларига паспорт олишда ноқонуний ёрдам берган жиноий гуруҳ ушланди
22:34 / 11.09.2024
Тожикистон муфтийси ҳужумга учради
21:41 / 10.09.2024
Тожикистон ўз фуқароларига Россияга сафар қилмасликни тавсия этди
20:00 / 02.09.2024