Қозоғистонда Ўзбекистон ёрдамида 5 минг кишилик масжид қурилмоқда
Қозоғистон жанубида - Туркистонда 5 мингдан ортиқ кишига мўлжалланган улкан масжид қурилмоқда.
«Ўтган йили тамал тоши қўйилган масжид Ўзбекистоннинг Туркистонга тортиқ қилган туҳфасидир», деб хабар беради Kazinform мухбири.
Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев шаҳарга кираверишда қад кўтараётган масжид қурилиш ишлари билан танишган.
«Дунёнинг энг яхши тажрибаларини ўзида мужассам этган меъморчилик обидасининг ички ва ташқи кўриниши шарқона услубда безатилади. Ноёб лойиҳа Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Туркий дунёнинг маънавий маркази, муқаддас Туркистон шаҳрида барпо этилаётган масжиднинг умумий майдони 5 минг квадрат метрни ташкил қилади. Масжиднинг ташқарисида 3 минг киши намоз ўқиши мумкин», дейилади хабарда.
Архитектура мажмуасида мусулмон маросимлари ўтказиладиган жойлар, конгресс зали, тўй саройи, 180 ўринли мадраса, кутубхона, ошхона, спорт майдончаси, 500 машинага мўлжалланган автопарк ва фаввора бўлади.
Таъкидланишича, Туркистон вилояти марказида бир неча объектларнинг қурилиши якунланмоқда. Уларнинг аксариятида ички безатиш, коммунал тармоқларни ўрнатиш ва ташқи ободонлаштириш ишлари бажарилмоқда. Қурилиш ишлари икки сменада олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:09 / 20.09.2024
Қозоғистонда хорижликларни депортация қилиш қоидалари кучайтирилиши мумкин
08:30 / 20.09.2024
Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси “Дўстлик” ордени билан мукофотланди
16:07 / 19.09.2024
Қозоғистон 2022 йилдан бери 2,3 млрд долларлик активларни давлат ҳисобига қайтарди
12:30 / 17.09.2024