Жамият | 08:30 / 23.06.2020
10190
2 дақиқада ўқилади

ИИВ Қоракўл туманида содир бўлган ЙТҲ тўғрисида расмий маълумот берди

ЙТҲ юзасидан Қоракўл тумани ИИО ФМБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати Бухорода содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси бўйича тарқалган видеолавҳа юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 17 июнь куни соат 15:45ларда, Бухоро вилояти, Қоракўл туманида жойлашган Деҳқон бозори олдида ҳайдовчи Ж.Р. “Ласетти” русумли транспорт воситасини Қоракўл тумани, Улуғбек кўчасидан ўтган 4Р-75 автомобиль йўли бўйлаб "Региҳайдар-Пахтакор" йўналишида бошқариб кетаётган бўлган.

У шу йўлнинг 80,5-км.га етганида эҳтиётсизлиги туфайли қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, ҳайдовчи М.Н. бошқарувида бўлган "Дамас" русумли транспорт воситаси билан тўқнашган.

Тўқнашув натижасида “Дамас” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Қоракўл тумани ИИО ФМБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

“Барча ҳайдовчилардан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз”, - дейилади хабарда.

Мавзуга оид