Жаҳон | 00:10 / 23.06.2020
24374
2 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони хорижлик зиёратчилар учун бу йилги ҳаж зиёратини бекор қилди

Фото: EPA

Саудия Арабистонида вирус тарқалишининг иккинчи тўлқини кузатилмоқда.

Коронавирус пандемияси сабабли Саудия Арабистони хорижлик зиёратчилар учун бу йилги ҳаж зиёратини бекор қилди. Бу ҳақда Sky News Arabia телеканали хабар берди.

"Ҳаж мамлакат ҳудудида яшайдиган турли миллатларга мансуб чекланган миқдордаги зиёратчилар иштирокида амалга оширилади", - дея қироллик ҳукумати баёнотидан иқтибос келтирмоқда телеканал.

Бу йилги мавсум 28 июль – 2 август оралиғига тўғри келиши тахмин қилинган.

Dhaka Tribune нашри 6та мамлакат фуқароларини бу йилги ҳаж мавсумига юбормаслигини эълон қилгани ҳақида хабар берганди.

Нашрга кўра, дунёда энг кўп мусулмонлар яшовчи Индонезиядан ташқари, Малайзия, Сингапур, Таиланд, Камбожа ва Бруней бу йилги зиёрат дастурини қолдиришга қарор қилган.

Аввалроқ Саудия Арабистони ички ишлар вазирлиги коронавирус пандемияси сабабли жорий этилган комендантлик соати бекор бўлишини маълум қилганди.

Охирги маълумотларга кўра, Саудия Арабистонида коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар сони 161 мингдан ошган, кунлик ўсиш 3,393тага етган. 

Мавзуга оид