Эрон самолётининг мажбурий қўниши натижасида одамлар жабрланди
Эрон йўловчи самолётига осмонда қирувчи самолётларнинг яқинлашиши ва бунинг оқибатида мажбурий қўнишидан одамлар жабрланди.
Эроннинг Mahan Air авиакомпаниясига тегишли бўлган ва Теҳрон – Байрут йўналиши бўйича учиб кетаётган самолёт фавқулодда қўнишга мажбур бўлди.
Fars агентлиги хабарига кўра, йўловчи самолётга Сурия осмонида 2та қирувчи самолёт хавфли даражада яқинлашган. Учувчиларнинг тўқнашувдан қочиш учун қилган мажбурий ҳаракатлари натижасида бир неча йўловчи жабрланган. Ҳаво кемаси капитани қирувчи самолётлар АҚШники бўлиши мумкин деб ҳисобламоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, самолёт Байрут шаҳрига фавқулодда қўнган.
«Йўловчи самолётининг учувчиси қирувчи самолёт учувчиларини хавфсиз масофани сақлаш лозимлиги ҳақида огоҳлантирган. Бунга жавобан улар америкалик эканини айтишган», - деб хабар берди IRIB давлат телерадиокомпанияси.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги фавқулодда воқеани барча тафсилотларини ўрганиб чиқиб, ҳуқуқий чоралар кўришни режалаштирмоқда. Шунингдек, Mahan Air авиакомпанияси самолётини Байрутдан қайтиши чоғида юз бериши мумкин бўлган ҳар қандай можарони АҚШ зиммасига юкланишидан огоҳлантирмоқда.
Айни пайтда БМТ бош котиби ва Эронда АҚШ манфаатлари вакили бўлмиш Швейцария элчиси ҳам воқеадан хабардор қилинган.
Мавзуга оид
16:57 / 22.09.2024
Эронда кўмир конида портлаш рўй берди. Ўнлаб кишилар ҳалок бўлган
22:15 / 21.09.2024
Эрон олий раҳнамоси 40 нафар чет эл фуқаросини афв этди
20:47 / 21.09.2024
Норвегиядан Испанияга учган самолёт сичқон сабаб авариявий қўнишни амалга оширди
18:21 / 19.09.2024