Коронавирус беморлари учун ташкил этилган Тошкентдаги махсус поликлиникалар рўйхати эълон қилинди
Мазкур поликлиникалар туну кун фаолият кўрсатади.
Тошкент шаҳрида коронавирусга гумон қилинганлар, касаллик тасдиқланган ва айни кунларда пневмониядан азият чекаётганларга амалий ёрдам тариқасида 10 та махсус поликлиника ташкил этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Мазкур поликлиникалар фаолияти туну кун йўлга қўйилган бўлиб, фуқаролар бу ерга мурожаат қилиш орқали малакали тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар”, дейилади хабарда.
Махсус поликлиникалар рўйхати, жойлашган манзили ва телефон рақамлари билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Аввалроқ республика махсус комиссияси қарори билан мутасаддиларга коронавирус инфекциясини юқтирган беморларни шифохонага жойлаштиришнинг аниқ ва шаффоф мезонларини ишлаб чиқиш ҳамда беморларни шифохонага жойлаштиришда ушбу мезонларга қатъий амал қилиш устидан аниқ топшириқлар берилганди.
Мавзуга оид
12:20 / 28.09.2024
“Тезлигим 80 да эди” – 19 ёшли қизни уриб юборган ҳайдовчи қамоққа олинди
22:30 / 27.09.2024
“Уй-жой бозори ҳалиям ёввойи ҳолатда” – экспертлар билан катта суҳбат
19:10 / 27.09.2024
Тошкентда эркак шифокор муолажа пайтида аёл мижозини ўпиб олгани учун жазоланди
16:27 / 27.09.2024